Матбуот хизмати алоқалари
Матбуот хизмати алоқалари ва веб-сайтни юритишга масъул
Қуйидагилар Агентлик Ахборот хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
– Агентлик раҳбарияти томонидан белгиланадиган соҳада ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;
– Агентлик фаолияти доирасидаги янгиликлар, амалга оширилаётган лойиҳалар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;
– Миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Агентлик фаолиятининг долзарб жиҳатларини, шунингдек экология соҳасидаги ягона давлат сиёсатининг амалга оширилиши масалаларини ёритиш;
– Интернет тармоғида Агентликнинг веб-ресурсини (расмий веб-сайтини) ташкил этиш, унга соҳага оид ахборотларни мунтазам жойлаштириб бориш.
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!
Сизга Ахборот хизмати доимий ҳамкорликка тайёр эканлигини, Агентлик фаолиятига оид таҳлилий маълумот ва шарҳларни олишингизга кўмаклашишга тайёр эканини маълум қиламиз. Ҳар бир мурожаатингизга нисбатан сифатли ва ўз вақтида муносабат билдирилади.
Агентлик Ахборот хизмати Сизнинг сўровларингиз юзасидан сифатли материал тайёрлаш мақсадида тизимдаги корхона ва ташкилотларни ҳам жалб қилади.
Шунингдек, сиз оммавий ахборот воситаси вакили сифатида Агентлик веб-сайтида электрон аккредитациядан ўтиш имкониятига ҳам эгасиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига оид мақола, лавҳа ва интервьюларни тайёрлашда ҳамкорлик учун Агентликнинг Ахборот хизматига мурожаат қилинг:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Ахборот хизмати бошлиғи – директорнинг матбуот котиби Тулаева Гулрух Махмуджоновна
Телефон: +998 (71) 202-33-55
Электрон почта: g.tulayeva@migration.uz
Очиқ маълумотларни веб-сайтда жойлаштириш бўйича масъул мутахассис –
Тиллаев Рустам Ғайрат ўғли
Телефон: +998 (99) 854-99-49
Ушбу сайтдаги маълумотлардан фойдаланилганда https://gov.uz/oz/migration манбасига ҳавола кўрсатилиши шарт!
Расмий веб-сайтда ишончсиз ахборот жойлаштирилмайди!
