Тез орада Термиз шаҳрига 35 дона замонавий Zhongtong автобуслари олиб келинади
2025-08-20 10:00:00 / Янгиликлар
Аввал хабар берилганидек, айни дамда Сурхондарё вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи ҳамда “Термизтранспортхизмат” МЧЖ раҳбари Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Мутасаддилар хизмат сафари доирасида “Zhongtong Bus” заводига ташриф буюриб, Термиз шаҳри учун мўлжалланган автобусларни ишлаб чиқариш жараёнларининг якуний босқичи билан яқиндан танишди. Тез кунларда ушбу замонавий автобуслар Термиз шаҳрига етказилади.
Дастлабки босқичда 35 дона замонавий Zhongtong автобуслари олиб келиниши режалаштирилган бўлса, йил якунига қадар яна 65 дона шу турдаги ҳаракат таркиблари олиб келинади.
Мазкур автобуслар аҳолига қулай, хавфсиз ва сифатли жамоат транспорти хизматларини тақдим этишда, шаҳар транспорт тизимини янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Шу орқали Термиз шаҳрида йўловчилар ҳаракати анча енгиллашиб, транспорт хизматлари сифати янги босқичга кўтарилиши кутилмоқда.


