Чет давлатлар автотранспорт воситалари учун йиғимлар
2026 йил учун чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари
|
Т/р |
Йиғим тури |
Битта автотранспорт воситаси (автопоезд) учун йиғим ставкаси (АҚШ долларида) |
|
1. |
Чет давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим (бундан 2 — 7-бандларда кўрсатилган давлатлар мустасно) |
400 |
|
2. |
Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари: |
|
|
10 тоннагача |
100 |
|
|
10 тоннадан 20 тоннагача |
150 |
|
|
20 тоннадан юқори |
200 |
|
|
3. |
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва Озарбайжон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим |
|
|
14 кун муддатгача |
80 |
|
|
14 кундан ортиқ муддатга |
280 |
|
|
4. |
Қозоғистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим |
300 |
|
5. |
Қирғизистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим |
300 |
|
6. |
Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари: |
|
|
10 тоннагача |
130 |
|
|
10 тоннадан 20 тоннагача |
180 |
|
|
20 тоннадан юқори |
250 |
|
|
7. |
Афғонистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим |
50 |
Изоҳлар:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб чет давлатларнинг оғир вазнли ва йирик габаритли юк автотранспорт воситалари ўтганлиги учун ушбу иловада назарда тутилган ставкалар бўйича йиғим тўланиши билан бир қаторда қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлов ундирилади.
2. Ўзбекистон Республикасига учинчи мамлакатлардан юклар олиб киришда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларидан қўшимча равишда 375 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
3. Мазкур илованинг 3-банди бўйича йиғимнинг умумий миқдори Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишда автотранспорт воситасининг ҳақиқий бўлган муддатига мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади.
4. Гуманитар юкларни олиб ўтишда автотранспорт воситаларининг олиб кирилиши ва транзитида ундириладиган йиғимлар ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи коэффициент қўлланилади.
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда чет давлатларнинг ташувчиларига юкларни автомобилда халқаро ташишга доир рухсатномаларнинг миллий ташувчилар эҳтиёжидан ортиқчасининг ҳар бир донасини реализация қилиш учун 400 АҚШ доллари миқдоридаги йиғим белгиланади. Бунда транзит рухсатномаси учун ушбу йиғим ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи коэффициент, учинчи мамлакатларга(дан) юк ташиш рухсатномаси учун 2,0 кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади.
6. Эрон Ислом Республикаси автотранспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимлар ставкаси тенглик асосида «0» (ноль) этиб белгиланади.
7. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
