Ходимларни аттестациядан ўтказиш юзасидан намунавий саволлар рўйхати
Ходимларни аттестациядан ўтказиш юзасидан
НАМУНАВИЙ САВОЛЛАР РЎЙХАТИ
I. Илмий-сиёсий етуклик, хорижий тилни билиш
ва касбий кўникмани аниқлаш бўйича саволлар
(барча ходимлар учун)
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмуни ва моҳияти.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт тўғрисида”ги Қонуни мазмуни ва моҳияти.
3. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида“ги Қонуни мазмуни ва моҳияти.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони мақсади ва аҳамияти.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5647-сон Фармони мақсади ва аҳамияти.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 336-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
7. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари.
8. Миллий иқтисодиётда транспортнинг аҳамияти.
9. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти ташкил этилиши.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг ваколатлари.
11. Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳақида айтиб беринг.
12. Мамлакатимиздаги сиёсий партиялар ва уларнинг фаолияти.
13. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати.
14. Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари.
15. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби.
16. Сўнгги 5 йилда мамлакатимизда транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар.
17. Хорижий тилда мулоқот қилиш кўникмасини аниқлаш бўйича умумий мавзуларда суҳбат (инглиз тилидаги жавобга устунлик берилади).
18. Сиз фаолият юритаётган бўлинманинг асосий вазифа ва функциялари нималардан иборат. Лавозим вазифангизга нималар киради ва ушбу вазифаларни қандай амалга оширасиз?
II. Соҳавий билимни аниқлаш бўйича саволлар
(тегишлилиги бўйича)
a) Автомобиль ва жамоат транспорти йўналишида
1. Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Қонуни мазмуни ва моҳияти.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонуни мазмуни ва моҳияти.
3. Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни мазмуни ва моҳияти.
4. Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуни мазмуни ва моҳияти.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 277-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги “Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 630-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 738-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
9. Автомобиль транспортида йўловчи, багаж ва юк ташиш шартномаси, шартнома томонлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
10. Халқаро тажрибада жамоат транспортини молиялаштириш ва қўллаб-қувватлашнинг қандай усуллари мавжуд, Ўзбекистонда жамоат транспортини молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш қайси норматив ҳужжатлар асосида ва қандай механизмларга кўра амалга оширилади?
11. Мунтазам шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими.
12. Автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорати тизимининг асосий функция ва вазифалари.
13. Йўналишнинг бошланғич нархи таркиби, уни шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби.
14. Брутто-шартнома бўйича бажарилган иш ҳажмини ва сифат кўрсаткичларини баҳолаш, ҳажм ва сифат мезонлари бўйича ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.
15. Шаҳар йўловчи транспортидан бепул ва имтиёзли фойдаланиш тартиби ҳамда бепул ва имтиёзли фойдаланувчи фуқаролар тоифалари.
16. Мунтазам йўналишларнинг турлари, уларни ташкил этиш, ўзгартириш, ёпиш қоидалари ҳамда йўналишларни ташувчиларга бириктириш тартиби.
17. Йўловчи автовокзаллари ва йўловчи автостанциялари тўғрисидаги низомнинг мазмуни ва моҳияти. Республикадаги мавжуд автовокзаллар ва автостанциялар ҳолати ва уларни ривожлантириш масаласи.
18. Транспорт назорати инспекциясининг автомобиль транспорти йўналишидаги асосий вазифа ва функциялари нимадан иборат?
19. Автомобиль транспортида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини жорий этишнинг асосий принциплари.
20. Автомобиль транспорти фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришни амалга ошириш тартиби.
21. Автомобиль транспорти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмуни ва моҳияти.
22. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликнинг автомобиль транспорти соҳасидаги вазифалари ва принциплари нималардан иборат?
23. Жамоат транспорти ва унинг инфратузилмасини ривожлантиришда Бош режанинг ўрни, Бош режаларни ишлаб чиқишнинг босқичлари.
24. Автомобиль транспорти соҳасида рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ва келажакда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар.
25. Автотранспорт ва йўловчилар оқимини ҳисоблаш, уларни режалаштириш ва бошқаришда замонавий услублар ва инструментлар.
26. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида“ги Қонуннинг мазмуни ва моҳияти.
27. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, қабул қилиш, шунингдек, уларни ҳуқуқий экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби.
28. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг мазмуни ва моҳияти.
b) Темир йўл транспорти йўналишида
1. Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Қонуни мазмуни ва моҳияти.
2. Ўзбекистон Республикаси темир йўл устави мазмуни ва моҳияти.
3. Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари мазмуни ва моҳияти.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 октябрдаги “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5260-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-329-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 80-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 109-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги “Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги 537-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 октябрдаги “Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиши қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
10. Темир йўл транспортида лицензиялаш, рухсат бериш тартиб-таомилларини жорий этишнинг асосий принциплари.
11. Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини тартибга солувчи ҳужжатлар ва уларнинг мазмуни.
12. Фавқулодда ҳолатларда темир йўл транспортининг фаолияти.
13. Транспорт назорати инспекциясининг темир йўл транспорти ва метрополитен йўналишидаги асосий вазифа ва функциялари нимадан иборат?
14. Темир йўл транспорти ва метрополитен фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришни амалга ошириш тартиби.
15. Темир йўл транспорти ва метрополитен соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмуни ва моҳияти.
16. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ва моҳияти.
17. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, қабул қилиш, шунингдек, уларни ҳуқуқий экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби.
18. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг мазмуни ва моҳияти.
d) Ҳаво транспорти йўналишида
1. Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенциянинг мазмуни ва моҳияти.
2. Ҳаво кодексининг мазмуни ва моҳияти.
3. Халқаро авиация ташкилотлари ва уларнинг вазифалари.
4. Ҳаво транспортида юк ташиш тартиби.
5. Ҳаво транспортида йўловчи, багаж ва почта ташиш тартиби.
6. Фуқаро авиацияси агентлигининг асосий вазифалари ва функциялари нимадан иборат?
7. Фуқаро авиацияси соҳасидаги фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришни амалга ошириш тартиби.
8. Фуқаро авиацияси соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмуни ва моҳияти.
9. Авиакомпанияни сертификатлаш жараёни.
10. Транспорт вазирлигининг ҳаво транспортини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари.
11. ICAO стандартлари.
12. Ўзбекистон ҳаво транспортида қўлланилиши мажбурий бўлган халқаро конвенция ва битимлар, уларнинг мазмуни ва моҳияти.
13. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликнинг ҳаво транспорти соҳасидаги вазифалари ва принциплари нималардан иборат?
14. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ва моҳияти.
15. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, қабул қилиш, шунингдек, уларни ҳуқуқий экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби.
16. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг мазмуни ва моҳияти.
e) Халқаро ҳамкорлик, логистика ва рейтинглар йўналишида
1. Мамлакатимизда транспорт логистикаси тизимининг ривожланиши ва ундаги муаммолар.
2. Ўзбекистон Республикасининг транзит салоҳияти.
3. Мамлакатимиздаги транспорт коридорлари ва қўшни мамлакатлар транспорт коридорлари орасидаги рақобат муҳити.
4. Транзит йўловчиларни, багажни, юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш устидан давлат назорати.
5. Транспорт-логистика марказларининг вазифа ва функциялари.
6. Логистика стратегиясини ишлаб чиқиш методологияси.
7. Хавфли юкларни ташишдаги халқаро талаблар.
8. Логистика тизимида “Push” ва “Pull” стратегияларининг таҳлили.
9. Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ташкилотлар ва уларнинг фаолияти.
10. Музокарага тайёрланиш жараёнида қандай масалалар олдиндан ечилган бўлиши лозим?
11. Халқаро иқтисодий алоқаларда транспорт соҳасининг аҳамияти.
12. Халқаро муносабатлар қайси тамойилларга асосланган?
13. Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг логистика ва рейтинглар йўналишидаги асосий вазифалари ва функциялари нимадан иборат?
14. Халқаро транспорт логистикаси тизимини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришни амалга ошириш тартиби.
15. Халқаро ҳамкорлик, логистика ва рейтинглар соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмуни ва моҳияти.
f) Авиация ҳодисалари ва инсцидентларини текшириш йўналишида
1. Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиацияси ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини текшириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмуни ва моҳияти.
2. Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш мақсади ва амалга ошириш тартиби.
3. Авиация ҳодисаларининг таснифланиши.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини текшириш тартиби.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 ноябрдаги “Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 660-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
6. Авиация ҳалокатини ўрганиш бўйича текширув комиссиялари фаолиятини ташкил этиш ва ўрганишларни олиб бориш тартиби.
7. Авиация ҳалокатининг таснифланиши.
8. Фуқаро авиацияси агентлигининг асосий вазифа ва функциялари нимадан иборат?
9. Авиация ҳодисаларини текширишда объектив назорат воситаларидан фойдаланиш.
10. Авиация ҳодисаси тўғрисидаги дастлабки хабарноманинг олиниши.
11. Авиация ҳодисаларини текшириш бўйича доимий комиссиянинг ишлаш тартиби ва мажбуриятлари.
12. Авиация ҳалокатлари текшируви натижалари бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш тартиби.
g) Инвестиция йўналишида
1. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ва моҳияти.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ва моҳияти.
3. Транспорт соҳасида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар.
4. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тартиби.
5. Қиймати ўн миллион АҚШ долларигача бўлган ДХШ лойиҳаларнинг концепциясини тасдиқлаш тартиби.
6. Транспорт соҳасида амалга оширилаётган лойиҳаларга киритилган инвестициялар турлари.
7. ДХШ лойиҳаларни амалга оширишдан асосий мақсад.
8. ДХШ лойиҳаларини давлат шериги томонидан ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, хусусий шерикни танлаш ва лойиҳани амалга ошириш тартиби.
9. ДХШ лойиҳаларини хусусий шерик томонидан ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, хусусий шерикни танлаш ва лойиҳани амалга ошириш тартиби.
10. Янги тартибга кўра инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа-баҳолаш ҳужжатларини тасдиқлаш ваколати.
11. ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи.
h) Стратегик режалаштириш, методология ва ахборот-таҳлил йўналишида
1. “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг мазмуни ва моҳияти.
2. “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида транспорт соҳасига оид мақсадлар ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари.
3. Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси мазмуни ва моҳияти.
4. Транспорт соҳасида сўнгги 3 йилда қабул қилинган соҳани стратегик ривожлантиришга оид ҳужжатлар.
5. Транспорт соҳасининг асосий кўрсаткичлари ва уларни прогнозлаштириш.
6. Йўловчилар оқими маълумотларини йиғишнинг самарали усуллари.
7. Стратегик режалаштириш ва унинг асосий босқичлари.
8. Стратегик режалаштиришда SWOT ва PESTEL таҳлили.
9. Стратегия ишлаб чиқишда фойдаланиладиган таҳлил турлари.
10. Вазирликнинг йиллик иш режасини тузиш босқичлари ва унинг ижроси.
11. Транспорт тизими самарадорлигини баҳолашнинг KPI кўрсаткичлари.
12. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонунчилик мазмуни ва моҳияти.
13. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, қабул қилиш, шунингдек, уларни ҳуқуқий экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби.
14. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг мазмуни ва моҳияти.
i) Вазир котибияти бўлинмалари бўйича
i1) Ижро интизоми ва назорат йўналишида
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармони мақсади ва аҳамияти.
2. Ижро интизомини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмуни ва моҳияти.
3. Ходимлар томонидан топшириқлар бажарилишини назорат қилиш тартиби.
4. Ижро интизоми самарадорлигини баҳолашнинг муҳим кўрсаткичлари.
5. Ижро ҳолатини таҳлил қилишнинг дастурий манбалари.
6. Ижро интизомини кучайтиришнинг услублари.
7. Ҳужжатлар билан ишлаш талаблари ва иш юритиш тартиби.
8. Қонунчилик ҳужжатларида Транспорт вазирлигига юклатилган вазифалар ва уларнинг ижросини ташкил қилишнинг усул ва воситалари.
i2) Иш юритиш (девонхона) йўналишида
1. Ҳужжатлар билан ишлаш талаблари ва иш юритиш тартиби.
2. Иш юритишни ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасидан келиб тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш тартиби.
4. Жўнатиладиган ва ички ҳужжатларни тузиш ва расмийлаштириш.
5. Архив ишини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарор.
6. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасини тузиш ва ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш.
i3) Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида
1. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати тўғрисида”ги Қонуни мазмуни ва моҳияти.
2. Мурожаатларни бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби.
3. Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.
4. Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бўйича иш юритиш тартиби?
5. Мурожаатларни назорат қилиш механизмлари.
6. Мурожаатлар таҳлили асосида тайёрланадиган ҳисоботлар.
7. Мурожаатлар билан ишлаш тизими самарадорлигини баҳолашнинг муҳим кўрсаткичлари.
8. Мурожаатлар билан ишлашда қонунчилик талабларининг бузилиши бўйича жавобгарлик масалалари.
9. Мурожаатчилар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш услублари.
i4) Протокол йўналишида
1. Протокол тушунчаси ва унинг дипломатиядаги ўрни.
2. Халқаро протоколнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи халқаро ҳужжатлар мазмуни ва моҳияти.
3. Давлат ташрифлари ва расмий тадбирларни олиб бориш тартиби.
4. “Persona non grata” қандай ҳолларда дипломатга нисбатан ишлатилади?
5. Расмий учрашувларда кийиниш протоколи ва “dress code” қоидалари қандай белгиланади?
6. Расмий зиёфатларда жойлашув (seating) тартиби?
7. Протокол хатоларининг оқибатлари.
8. Халқаро учрашувларда расмийлаштириладиган ҳужжатлар ва уларга қўйиладиган талаблар.
9. Халқаро учрашувлар ва музокараларга тайёргарлик кўриш жараёнлари.
10. Халқаро учрашувда имзоланган ҳужжатларнинг ҳуқуқий аҳамияти.
11. Ташқи ва ички протокол ўртасидаги фарқли жиҳатлар.
j) Молия-иқтисод ва тариф йўналишида
1. Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари мазмуни ва моҳияти.
2. Молиявий барқарорликни аниқлаш учун қайси кўрсаткичлар таҳлил қилинади?
3. Йиллик молиявий ҳисоботлар бўйича тушунча беринг.
4. Сарф-харажатлар қайси тамойилларга асосан режалаштирилади?
5. Маҳсулотни (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг мазмуни ва моҳияти.
6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом мазмуни ва моҳияти.
7. Автомагистраллар, метро, темир йўл тармоқларини қуришда давлатнинг молиявий механизмлари.
8. Транспорт инфратузилмасининг давлат иқтисодиётига таъсирини баҳолаш.
9. Транспорт хизматларини рақамлаштиришдан кўриладиган иқтисодий фойда.
10. Транспорт соҳасида олиб борилаётган молиявий ислоҳотлар ҳақида айтиб беринг.
11. Ўзбекистон транзит салоҳиятини ошириш учун талаб этиладиган молиявий стратегиялар?
12. Юк, йўловчи ва багаж ташишда тарифларнинг шаклланиши.
13. Транспорт соҳасида тариф сиёсати.
14. Транспортда ташиш харажатларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартиби.
15. Транспорт корхоналари тариф сиёсатида сегментлаш, таргетлаш ва позициялаш роли.
16. Транспорт хизматлари турини диверсификация қилиш орқали даромадни қандай кўпайтириши мумкин?
17. Ялпи ички маҳсулот қийматини аниқлашда қандай усул қўлланилади? YIMда транспорт хизматлари улуши.
18. Мамлакатимиздаги макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларнинг транспорт бозорига таъсири.
19. Вазирлик тизимидаги ташкилотлар харажатларни оптималлаштириш ва назорат қилиш тартиби.
20. Транспорт корхоналарида бизнес-режа.
21. Транспорт инфратузилмаларини молиялаштириш манбалари.
22. Транспорт соҳасидаги ташкилотларни молиявий соғломлаштириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг мазмуни ва моҳияти.
23. Транспорт соҳасида вужудга келадиган ҳуқуқбузарликлардан ундириладиган жарималар.
j1) Бухгалтерия йўналишида:
1. Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни мазмуни ва моҳияти.
2. Корхонада мавжуд харажатлар ва даромадлар турларига изоҳ беринг.
3. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БХМС) мазмуни ва моҳияти.
4. Хорижий ва маҳаллий хизмат сафарлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари мазмуни ва моҳияти.
5. Солиқ ҳисоботи ва ҳисоблаш усуллари.
6. Харажатлар ҳисобини ташкил этиш тартиби.
7. Инвентаризация ва активлар ҳисоботи.
8. Бухгалтерияда автоматлаштириш ва ахборот тизимлари.
9. Ходимлар иш ҳақи, мукофот пуллари, хизмат сафари харажатлари, таътил пуллари ва бошқа тўловларни амалга ошириш ва ҳисоблаш тартиби.
j2) Ички аудит йўналишида
1. Бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари мазмуни ва моҳияти.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-128-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
3. Ички аудитнинг миллий стандартлари ва ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмаси мазмуни ва моҳияти.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом мазмуни ва моҳияти.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 февралдаги “Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 416-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
6. Бюджет маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш хавфларини аниқлаш, минималлаштириш, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тартиби.
7. Молиялаштириш жараёнига ахборот технологияларини татбиқ этиш чоралари.
8. Хавфларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тартиби.
9. Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмаси мазмуни ва моҳияти.
10. Ички аудит тадбирини ўтказиш тартиби.
k) Давлат харидлари ва хўжалик фаолияти йўналишида:
1. Ўзбекистон Республикасида давлат харидларини амалга ошириш тартибини белгиловчи қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг мазмуни ва моҳияти.
2. Давлат харидларида иштирок этувчи ташкилотлар ва уларнинг ваколатлари нималардан иборат?
3. Давлат харидларида шаффофликни таъминлаш механизмлари.
4. Тўғридан тўғри шартнома тузиш тартиби.
5. Давлат харидларида коррупция хавфини камайтириш механизмлари.
6. Давлат харидларини амалга оширишнинг дастурий мажмуалари.
7. Давлат харидлари юзасидан давлат назоратини амалга ошириш.
8. Бинони соз ҳолатда сақлаш. Жорий ва капитал таъмирлаш.
9. Ходимлар томонидан меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари.
10. Иш жойларида санитария ҳолатини таъминлаш ва назорат қилиш тартиби.
11. Вазирлик балансидаги автотранспорт воситаларининг техник ҳолати, хавфсизлиги ва улардан фойдаланиш тартиби.
12. Вазирлик балансидаги автотранспорт воситаларига ёнилғи сарф-харажатлари меъёри ва расмийлаштириш тартиби.
13. Ҳудуд атрофини ободонлаштириш, ёрдамчи хўжалик биноларидан белгиланган меъёрий ҳужжатлар асосида фойдаланиш ва уларни сақлаш, иш фаолияти давомидаги зарурий эҳтиёт қисмлар ҳамда хўжалик молларини сарфлаш тартиби.
l) Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш йўналишида
1. Меҳнат соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси мазмуни ва моҳияти.
3. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни мазмун ва моҳияти.
4. Меҳнат шартномаси ва шартноманинг мазмуни.
5. Ходимни ишдан четлаштириш тартиби.
6. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ва унинг асослари.
7. Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилиши.
8. Транспорт вазирлигининг кадрлар сиёсати.
9. Республикамиз транспорт ташкилотларидаги меҳнат фаолиятининг ўзига хослиги ва соҳадаги кадрлар масаласи.
10. Ўзбекистон Республикасига малакали чет эллик мутахассисларни жалб қилиш тартиби.
11. Транспорт вазирлиги тизимидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш ва ходимларни бошқа лавозимга ўтказиш жараёнида шаффофликни таъминлаш механизми.
12. “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиш тартиби.
13. Хорижий ва маҳаллий хизмат сафарлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари мазмуни ва моҳияти.
14. Транспорт соҳасидаги давлат бошқаруви органлари раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тартиби.
15. Транспорт вазирлиги раҳбарлик лавозимларига кадрлар захирасини шакллантириш механизми. Кадрлар захираси.
16. Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва Ҳужжатларни “hrm.argos.uz” электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом мазмуни ва моҳияти.
l1) Таълим муассасалари билан ишлаш йўналишида
1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни мазмуни ва моҳияти.
2. Транспорт ва йўл хўжалиги корхоналарини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирлари.
3. Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлашнинг стратегик аҳамияти.
4. Ўзбекистонда транспорт соҳасида кадрлар тайёрловчи асосий олий ва профессионал таълим муассасалари ва уларнинг фаолияти.
5. Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш тартиби.
6. Талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби.
7. Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорлик лойиҳалари.
8. Таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари.
9. Таълим олиш шакллари ва уларнинг мазмуни.
10. Транспорт вазирлигининг таълим соҳасидаги ваколатлари.
11. Тошкент давлат транспорт университетининг асосий вазифа ва функциялари.
12. Таълим соҳасидаги экспериментал ва инновацион фаолият.
13. Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари.
14. Таълим ташкилотларининг рейтинги. Тошкент давлат транспорт университетининг халқаро рейтинг ташкилотларида мавқеини кўтариш чора-тадбирлари.
15. Таълим соҳасидаги давлат назорати.
16. Тошкент давлат транспорт университети битирувчиларини иш билан таъминлаш чора-тадбирлари.
m) Йўл хўжалиги йўналишида
1. Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонуни мазмуни ва моҳияти.
2. Автомобиль йўлларини лойиҳалаш бўйича меъёрий ҳужжатлар, уларнинг мазмуни ва моҳияти.
3. Йўл хўжалиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмуни ва моҳияти.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
5. Автомобиль йўлларида оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ва кўчма шохобчаларни тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом мазмуни ва моҳияти.
6. Йўл хўжалиги соҳасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, йўл қурилиши ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш (ҳажм услуби) тартиби тўғрисидаги низом мазмуни ва моҳияти.
7. Йўл хўжалигида рухсат бериш тартиб-таомилларини жорий этишнинг асосий принциплари.
8. Йўл хўжалиги соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришни амалга ошириш тартиби.
9. Йўл қурилиши ва таъмирлашни молиялаштириш манбалари.
10. Автомагистраллар ва тезюрар йўлларнинг асосий талаблари.
11. Автомобиль йўллари қўмитасининг асосий вазифа ва функциялари нимадан иборат?
12. Транспорт назорати инспекциясининг йўл хўжалиги йўналишидаги асосий вазифа ва функциялари нимадан иборат?
13. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонунчилик мазмуни ва моҳияти.
14. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, қабул қилиш, шунингдек, уларни ҳуқуқий экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби.
15. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг мазмуни ва моҳияти.
n) Сафарбарликка тайёргарлик йўналишида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва улар тузиладиган ташкилотларни белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда тузилмаларни моддий-техник воситалар билан таъминлаш (табеллаштириш) меъёрини тасдиқлаш ҳақида”ги 369-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисида низом мазмуни ва моҳияти.
3. Ўзбекистон Республикасининг сафарбарликка тайёргарлиги олиб бориладиган қонунчилик ҳужжатлари мазмуни ва моҳияти.
4. Сафарбарлик даврида давлат органлари томонидан бажариладиган асосий вазифалар.
5. Сафарбарлик мақсадида молиявий маблағлар қандай ажратилади ва режалаштирилади?
6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низом мазмуни ва моҳияти.
7. Фавқулодда ҳолатлар ва эвакуация режаси.
o) Ахборот хизмати бўйича
1. Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни мазмуни ва моҳияти.
2. “Жамоатчилик назорати тўғрисида“ги Қонуннинг мазмуни ва моҳияти.
3. Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни мазмуни ва моҳияти.
4. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунига кўра давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларининг асосий вазифалари.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги “Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5643-сон қарори мазмуни ва моҳияти.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 27 июндаги ПҚ–4366-сон қарорига кўра давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларининг асосий вазифалари.
7. Ахборот очиқлигини таъминлашнинг ҳуқуқий талаблари.
8. Ташкилотнинг ахборот сиёсатини шакллантириш тартиби.
9. Ахборот тарқатишда шаффофлик ва аниқликни таъминлашнинг асосий принциплари.
10. Ижтимоий тармоқлардаги танқидий фикрларга муносабат билдиришнинг усул ва воситалари.
11. Ташкилот манфаатларини ҳимоя қилишнинг коммуникатив усуллари.
12. Ахборот таъсирини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари.
13. Ахборот тарқатишда давлат тили ва услубий талаблар.
14. Халқаро ахборот агентликлари ва ОАВлар билан ишлаш тартиби.
15. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизмати қандай вазифани бажаради?
16. Раддия билан муносабат тушунчасининг фарқли жиҳатлари ва уларни қўллаш тартиби.
Изоҳ: Юқоридаги саволлар намунавий шаклда бўлиб, аттестацияда ходимнинг иш фаолиятидан келиб чиққан ҳолда оғзаки савол-жавобда фойдаланиш учун тузилган.
