ДХШ асосида амалга ошириладиган лойиҳалар юзасидан жамоатчилик муҳокамаси эълони
| Тугалланган |
| Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида "e-logistika" лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамаси | (Юклаб олиш) |
“E-LOGISTIKA” МИЛЛИЙ РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМА ТИЗИМИНИ ТАТБИҚ ҚИЛИШ.
ТАДБИРКОРЛАР ВА САРМОЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
“TRANSPORT INFRATUZILMASINI RAQAMLILASHTIRISH” МЧЖ (хусусий ташаббускор) томонидан ташаббус таклифи, шу жумладан, лойиҳа концепцияси тақдим этилган.
Мазкур лойиҳада республика бўйлаб юк ташишга доир барча ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш, божхона ва транспорт назорати органлари билан маълумотлар узатишни автоматлаштириш, шунингдек, юк ташишнинг бошланғич пунктидан тортиб, етказиб берилгунга қадар бўлган жараёнларни ягона рақамли платформа орқали кузатиш тизими жорий этиш режалаштирилган.
Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30-октабрдаги «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 720-сон қарори талабларига биноан амалга оширилади.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
1. Қизиқиш билдириш учун сўров шакли
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
📧 info@mintrans.uz, bakhtinur.sindorov@mintrans.uz, m.mirmaxsudov@mintrans.uz
☎️ +99871 202-05-01 (067, 062)
📍 111913, Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, «Истиқбол» МФЙ, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ҳудуди, Транспорт вазирлиги маъмурий биноси
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
📧 dxshtender@imv.uz Abdul-aziz.Zokirjonov@imv.uz
☎️ +998 (71) 203-50-50 (01923)
📍 100017 Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси 29-уй
