Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига жисмоний ва юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги 2017 йил 11 сентябрдаги 445-сонли Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий низом талаблари асосида ариза, шикоят ва таклиф билан ёзма, электрон ҳамда оғзаки шаклда мурожаат қилиши мумкин бўлади. Барча мурожаатлар тегишлилиги бўйича амалдаги қонунчилик талаблари асосида 15 кундан 2 ойгача бўлган муддатларда белгиланган тартиб асосида кўриб чиқилиши таъминланади (мурожаатнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб).
Шунингдек, бугунги кунда вазирликнинг 1167-қисқа рақамли “ишонч телефони” фаолият кўрсатаётган бўлиб, ушбу “ишонч телефони” орқали ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача (тушлик вақтидан ташқари) бўлган вақтларда фуқаролар вазирликка оғзаки равишда мурожаат қилишлари мумкин. Мазкур мурожаатлар ҳам амалдаги тартиб-қоидалар асосида кўриб чиқилади.
