Метрополитенда хизматлар сифатини оширишда Корея тажрибаси ўрганилмоқда
2025-03-14 12:00:00 / Янгиликлар
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, “Тошкент метрополитен” ДУК ҳамда Транспорт назорати инспекцияси ходимлари хизмат сафари билан Жанубий Корея Республикасида бўлиб туришибди.

Сафар давомида метрополитенда хизматлар сифатини ошириш ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш борасида Жанубий Кореялик ҳамкасблар тажрибаси ўрганилиб, ижобий жиҳатларни амалиётда татбиқ этиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилмоқда.
Шунингдек, келгусида транспорт тизимини ривожлантириш борасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилмоқда.
Ташриф давомида "Тошкент метрополитени" ДУК ҳамда Hyundai Movex компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Жумладан, масъуллар Hyundai Movex компания тажрибасини ўрганиш баробарида Тошкент метрополитенидаги мавжуд вазиятларни бартараф этиш чораларини ҳам кўриб чиқишмоқда.



