"Тошкент – Андижон" янги тезюрар автомагистрали
2025-02-04 17:25:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида Жаҳон банки кўмагида янги "Тошкент – Андижон" тезюрар автомагистралини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳанинг асосий параметрлари:
- Узунлиги: 314 км
- Йўл вақтини қисқартириш: 5 соатдан 3 соатгача
- ЯИМнинг кутилаётган ўсиши: +2,6%
- ЙТҲ даражасини пасайиши: -40%
"Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони" участкасини амалга ошириш юзасидан хусусий шерикни аниқлаш бўйича жорий йилнинг 22 январь куни эълон қилинган тендерга кўплаб етакчи хорижий компаниялар қизиқиш билдирмоқда.
Участканинг лойиҳавий тавсифи:
- 1А тоифасидаги 6 та ҳаракат полосали участка - 138 км
- 1А тоифасидаги 4 та ҳаракат полосали участка - 33 км (тоннель қисми)
- Туннеллар сони: 10 та, шу жумладан энг узуни - 6,7 км
Лойиҳанинг амалга оширилиши қулай ҳаракатланиш шароитларини таъминлайди, йўл ҳаракати хавфсизлигини оширади ва ҳудудлараро логистика жараёнларини сезиларли даражада тезлаштиради.
