«Ғишткўприк» чегара ўтказиш пунктида халқаро автобус қатновлари учун «яшил йўлак» ташкил этилди
2026-11-25 17:10:00 / Янгиликлар

Хусусан, «Тошкент» автовокзалидан халқаро йўналишларда ҳаракатланувчи автобуслар учун мазкур чегара ўтказиш пунктида махсус «яшил йўлак» ажратилди.
Ушбу тартиб халқаро йўналишларда ҳаракатланувчи автобусларнинг умумий навбатда турмасдан, белгиланган тартибда чегара назоратидан тезкор ўтишини таъминлашга қаратилган.
Мазкур чора-тадбир йўловчиларнинг чегара ўтказиш пунктида кутиш вақтини қисқартириш, автобус қатновларининг тасдиқланган ҳаракат жадвалига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш ҳамда халқаро йўловчи ташиш хизматлари сифати ва жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.
Бу, ўз навбатида, халқаро транспорт алоқаларини янада ривожлантириш, аҳолининг транспорт хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда йўловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўлидаги муҳим амалий қадамдир.






