2026–2027-ўқув йили учун “Ўзаэронавигация” стипендияси соҳиблари аниқланди
2026-10-30 12:00:00 / Янгиликлар
2026–2027-ўқув йили учун “Ўзаэронавигация” стипендияси соҳиблари саралаб олинди. Танлов натижаларига кўра, уч нафар талаба мазкур стипендияга муносиб деб топилди. Уларнинг икки нафари “Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш”, бир нафари эса “Парвозларни радиотехник таъминлаш” йўналишида таҳсил олмоқда.

Мазкур стипендия аэронавигация соҳаси учун истиқболли ва малакали кадрлар тайёрлаш, иқтидорли талабаларни рағбатлантириш, шунингдек, уларнинг назарий билимлари ва касбий компетенцияларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
“ Ўзаэронавигация” стипендияси ёш мутахассисларнинг соҳага бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда келгусида тармоқ ривожига муносиб ҳисса қўшишлари учун муҳим рағбат ҳисобланади.


