Остонада “NEW SILK WAY” VIII халқаро бизнес-форуми ўз ишини бошлади
2026-10-15 15:00:00 / Янгиликлар

“NEW SILK WAY” форуми транспорт-логистика соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Евросиё транспорт йўлаклари самарадорлигини ошириш учун асосий халқаро майдонлардан бири ҳисобланади.
Форум дастури доирасида транспорт соҳасига замонавий рақамли ечимларни жорий этиш ва соҳанинг технологик салоҳиятини ривожлантиришга бағишланган “Рақамли Ипак йўли: сунъий интеллект, узвий логистика технологиялари” мавзусида стратегик сессия бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жанибек Тайжанов, Покистон Ислом Республикаси Федераль коммуникациялар вазири Абдул Алим Хон, Туркия Республикаси Транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Ўралўғли, Чехия Республикаси Транспорт вазири Иван Беднарик, шунингдек, Евроосиё иқтисодий комиссияси Транспорт ва инфратузилма бўйича ҳайъат аъзоси (вазир) Арзибек Кожошев спикер сифатида сўзга чиқдилар.
Сессия иштирокчилари юк оқимларини бошқариш самарадорлигини ошириш, халқаро ташувларни оптималлаштириш ва логистика жараёнларини такомиллаштиришда сунъий интеллект ҳамда рақамли технологияларни қўллаш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Ўзаро мослашувчан рақамли тизимларни ривожлантириш, давлат органлари ва транспорт-логистика занжири иштирокчилари ўртасида маълумотлар алмашиш, шунингдек, ташувлар шаффофлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



