Нуронийлар учун темир йўл чипталарига 20 фоиз чегирма
2026-10-08 17:20:00 / Янгиликлар
«Кексалар ҳафталиги» ҳамда «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида нуронийларнинг мамлакатимиз бўйлаб саёҳатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида темир йўл чипталарининг тариф қисмидан 20 фоиз чегирма тақдим этилади.

Мазкур имтиёздан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган 55 ёшдан юқори аёллар ва 60 ёшдан юқори эркаклар — нуроний нафақахўрлар фойдаланишлари мумкин.
Чегирма ҳар йили қуйидаги даврларда амал қилади:
🔹 2–8-октябрь — «Кексалар ҳафталиги»;
🔹 1–30 ноябрь — «Кексалар учун туризм ойлиги».
Имтиёз барча маҳаллий йўналишдаги поездларга татбиқ этилади. Тезюрар «Афросиёб» электропоезди бундан мустасно.
Чегирмали чипталарни онлайн тарзда ҳамда темир йўл чиптахоналари орқали расмийлаштириш мумкин.
