«Road Show»давомида 200 дан ортиқ маҳаллий корхона вакиллари билан B2B форматидаги музокаралар бўлиб ўтди
2026-10-03 17:30:00 / Янгиликлар

200 дан ортиқ маҳаллий корхона вакиллари иштирок этаётган «Road Show»да лойиҳа, унинг техник хусусиятлари, қурилиш ишларининг ҳажми, харид қилинадиган маҳсулот ва хизматлар турлари ҳамда пудрат ишларига қўйиладиган талаблар бўйича батафсил маълумот тақдим этилмоқда.
Тадбир давомида маҳаллий корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари, техник имкониятлари ва тажрибасини ўрганиш, уларнинг таклифларини эшитиш, қизиқиш билдирган ташкилотлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш ҳамда истиқболли ҳамкорлик йўналишларини белгилаш кўзда тутилган.
Бу эса маҳаллий корхоналарнинг йирик халқаро лойиҳаларда иштирок этиши, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиши, замонавий технологияларни ўзлаштириши ва рақобатбардошлигини ошириши учун муҳим имконият ҳисобланади.









