Road Show — маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни йирик халқаро буюртмачилар билан бевосита боғловчи майдонга айланди
2026-10-03 16:55:00 / Янгиликлар

Хусусан, қатор йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали 2030 йилга қадар соҳага 9 миллиард АҚШ долларидан ортиқ инвестиция жалб қилиш ва транспорт хизматлари ҳажмини икки баробарга ошириш мақсад қилинган.
Road Show тадбирининг очилиш маросимида сўзга чиққан транспорт вазири И.Махкамов ушбу йирик инвестиция лойиҳаларида маҳаллий контент улушини оширишга алоҳида эътибор қаратилганлиги, уларни амалга оширишда маҳаллий ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва субпудратчи ташкилотларни кенг жалб қилиш устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.
Вазир Янги Тошкент халқаро аэропортини қуриш лойиҳаси стратегик аҳамиятга эга эканини қайд этиб, унинг амалга оширилиши мамлакатнинг халқаро транспорт ва логистика салоҳиятини янада ошириш, минтақавий авиация хабини шакллантириш ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон авиация тизимидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Бугунги «Road Show» тадбири маҳаллий ташкилотлар билан йирик транспорт лойиҳаси доирасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун дастлабки қадам бўлади», — деди вазир.
Қайд этилганидек, лойиҳанинг дастлабки босқичида қурилиш ишларига қарийб 3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилиниши режалаштирилган. Унда замонавий йўловчи терминали, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш минораси, МРО ва кейтеринг мажмуалари, навигация ва метеорология тизимлари барпо этилади.









