Тошкентда CANSO Eurasia ANSP’s Summit бошланди
2026-09-09 12:00:00 / Янгиликлар

2-сентябрь куни SOCEAning 3-yillik umumiy yig‘ilishi (SOCEA AGM/3) бўлиб ўтди.
Бугун, 9-сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Hyatt Regency меҳмонхонасида CANSO Eurasia ANSP’s Summit ўз ишини бошлади.
Саммит кун тартибидан ҳаводаги ҳаракатни бошқариш (АТМ), алоқа, навигация ва кузатув (CNS) тизимларини ривожлантириш, сунъий интеллектдан фойдаланиш, Green АТМ, ҳаводаги ҳаракат оқимларини бошқариш ҳамда ҳаво маконидан самарали фойдаланиш масалалари ўрин олган.
Ўзбекистонда илк бор фуқаро авиацияси ва аэронавигация соҳасида ўтказилаётган мазкур нуфузли тадбирда Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Венгрия аэронавигация провайдерлари раҳбарлари, шунингдек, ICAO, CANSO ва EUROCONTROL каби етакчи халқаро авиация ташкилотларининг юқори мартабали вакиллари иштирок этишмоқда.







