“Миллий саноат занжири" кўргазмаси бошланди
2026-07-15 11:40:00 / Янгиликлар
Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги "Sof Expo" кўргазма марказида транспорт соҳасига бағишланган "Миллий саноат занжири" кўргазмаси бошланди.

Мазкур кўргазма Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда транспорт соҳасининг йирик давлат буюртмачилари ва тармоқ корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Кўргазмада транспорт соҳасидаги йирик давлат буюртмачиларининг мавжуд ва истиқболдаги харид эҳтиёжлари тақдим этишмоқда.
Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари, бутловчи қисмлари, технологик ечимлари ва импорт ўрнини босувчи ишланмаларини намойиш этишишмоқда.









