Республика юк автомобиллари паркини янгилаш ва модернизация қилиш мақсадида имтиёзлар тақдим этилади
2026-07-08 12:10:00 / Янгиликлар

Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини (самосваллардан ташқари) 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда уларга божхона божининг ва утилизация йиғимининг ноль ставкалари қўлланилади:
"Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 21, 8701 22, 8701 23, 8701 24);
тўла вазни 15 тоннадан ортиқ ёки юкхонасининг ички ҳажми камида 76 метр куб бўлган ярим тиркамалар (ТИФ ТН коди 8716 39).
Автотранспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилган санадан эътиборан уч йил мобайнида экспортга реализация қилинганда ва/ёки қайта жиҳозлаш ТИФ ТН коди ўзгаришига олиб келганда (ёқилғи турини ўзгартириш билан боғлиқ қайта жиҳозлаш ҳолатлари бундан мустасно), қарорда назарда тутилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда тегишли тўловлар белгиланган тартибда ундирилади.
Шунингдек, қарор билан Европа стандартларига мос келадиган мазкур юк автотранспорт воситаларини импорт қилишда уларни мажбурий сертификатлашдан вақтинчалик озод қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилиниши белгиланди.
