“Миллий саноат занжири" кўргазмасида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтинг
2026-07-07 12:30:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 15 – 16 - июль кунлари Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги "Sof Expo" кўргазма марказида Транспорт соҳаси йўналишида "Миллий саноат занжири" кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур кўргазма Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда транспорт соҳасининг йирик давлат буюртмачилари ва тармоқ корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Кўргазмада транспорт соҳасидаги йирик давлат буюртмачиларининг мавжуд ва истиқболдаги харид эҳтиёжлари тақдим этилади. Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари, бутловчи қисмлари, технологик ечимлари ва импорт ўрнини босувчи ишланмаларини намойиш этиш имкониятига эга бўлади.
Тадбир доирасида давлат харидлари, маҳаллийлаштириш, саноат кооперацияси, инвестициялар, логистика ва янги ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича амалий учрашувлар ҳамда B2B ва B2G мулоқотлар ташкил этилади.
