Янгийўл шаҳрида жамоат транспорти имкониятлари кенгаймоқда
2026-07-02 18:20:00 / Янгиликлар

"Uchlik Transport Group" корхонаси томонидан 10 та замонавий автобус харид қилиниб, улар Янгийўл шаҳридаги "Nov" санаториясидан Янгийўл туманининг "Шодлик" МФЙ ҳудудидаги САИМЕ йўналишигача мунтазам қатновни амалга оширишни бошлади.
Янги автобусларнинг қатновга чиқиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Унда Янгийўл шаҳар ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар, депутатлар, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, янги транспорт воситаларининг аҳоли манфаатларига хизмат қилиши, йўловчиларга хавфсиз ва қулай шароит яратиши тилаб эзгу дуолар қилинди.
Мазкур лойиҳа Янгийўл шаҳрида жамоат транспорти тизимини янада ривожлантириш, йўловчиларга қулай транспорт хизматларини тақдим этиш ҳамда транспорт инфратузилмасини замонавий босқичга олиб чиқиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.




