“ШҲТ мамлакатлари учун ақлли жамоат транспорти ва “яшил” шаҳарларнинг барқарор ривожланиши” мавзусида халқаро семинар
2026-07-06 09:00:00 / Янгиликлар

Минтақавий транспорт тармоғини ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эга бўлган мазкур тадбирда Транспорт вазирлиги, Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Транспорт назорати инспекцияси ходимлари фаол иштирок этмоқда.
Ушбу йирик семинарда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Шри-Ланка ва Суринамдан ташриф буюрган давлат хизматчилари, олимлар ҳамда соҳага ихтисослашган мутахассислар интеллектуал транспорт тизимида жорий этилаётган энг сўнгги замонавий тенденциялар ҳамда инновацион ечимлар билан яқиндан танишмоқдалар.
Мазкур семинар транспорт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жамоат транспорти ва инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда йирик минтақавий лойиҳаларни самарали бошқариш бўйича илғор тажрибалар алмашиш мақсадида ташкил этилган.
Семинар доирасида халқаро мутахассислар билан биргаликда интеллектуал транспорт тизимлари, жамоат транспортини рақамлаштириш, замонавий темир йўл инфратузилмаси, логистика, шаҳар мобиллиги ҳамда "яшил" шаҳарларни барқарор ривожлантириш, бунда инновацион




