Тошкент давлат транспорт университетида “TEXVET II” лойиҳаси юзасидан муҳим учрашув бўлиб ўтди
2026-05-20 17:00:00 / Янгиликлар

Мазкур учрашувда касбий таълим муассасаларида “TEXVET II” лойиҳасини самарали йўлга қўйиш мақсадида Тошкент транспорт техникуми директори ҳам фаол иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Transport вазирининг йўл хўжалиги соҳасида илмий ишлар ва инновациялар бўйича ёрдамчиси Камола Ирискулова, Вазирликнинг Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлинмаси бош мутахассиси Лобар Улмасова, “Темирйўлинфратузилма” АЖ Персонални тайёрлаш муассасаси бошлиғи Камол Жўрабоев, “Темир йўл касбий малака” МЧЖ директори Ш. Ибрагимов ҳамда GIZ ташкилотининг лойиҳа менежери Маттҳиас Клиненберг ва миллий координатори Елена Сабировалар иштирок этдилар.
Учрашув давомида томонлар ўзларига юклатилган вазифаларни муҳокама қилиб, келгусида амалга ошириладиган устувор қадамлар юзасидан ўзаро келишувларга эришдилар.
Жумладан, темир йўл транспорти соҳаларини чуқур ўрганиш, бугунги меҳнат бозори талабларига мос замонавий ва истиқболли касблар рўйхатини шакллантириш ҳамда ушбу касблар юзасидан касбий стандартлар, малака талаблари ва бошқа ўқув-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалалари белгилаб олинди.
“TEXVET II” лойиҳаси Ўзбекистон касбий таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, дуал таълим имкониятларини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашган амалий таълимни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.






