Транспорт вазири ёшлар билан учрашди
2026-04-30 13:00:00 / Янгиликлар

Бугун, пайшанба “Ёшлар куни” муносабати билан Транспорт вазири Илҳом Махкамов Тошкент метрополитенида фаолият олиб бораётган ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида вазир давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан мамлакатимиз транспорт тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб, ушбу жараёнларда ёшларнинг ўрни ва ролини алоҳида таъкидлади.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёш мутахассисларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларнинг касбий ривожланишига кўмаклашиш, иш жараёнида юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тадбир давомида ёшларнинг инновацион ғоялари, ташаббуслари ва келгусидаги режаларига эътибор қаратилиб, уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот жараёнида фаол ва ташаббускор ёшларнинг таклифлари алоҳида эътироф этилди. Уларни амалга ошириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Учрашув якунида фаол ва ташаббускор ёшларнинг бир гуруҳи эсдалик совғалари билан тақдирланди.











