Ёш транспортчилар ҳарбийлар ҳаёти билан танишди
2026-04-09 16:00:00 / Янгиликлар

Шу муносабат билан, 2026 йил 9 апрель куни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Тошкент давлат транспорт университети талабалари, Тошкент давлат транспорт университети академик лицейи ҳамда Транспорт техникуми ўқувчиларидан иборат жами 40 нафар ёшларнинг Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети Қуруқликдаги қўшинлар институтига ташрифи ташкил этилди.
Ёшларда ватанпарварлик, юртга садоқат, она Ватанга муҳаббат, юрт тинчлиги ва тараққиётига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш мақсадида «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» шиори остида ташкил этилган тадбирда ёшлар ҳарбий хизмат ва ҳарбий ҳаётнинг турли жабҳалари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди. Иштирокчиларга ҳарбий билим юртидаги шароитлар, ўқув жараёни, замонавий техника ва жиҳозлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, ҳарбийлар ўз тажриба ва билимларини ўқувчи ёшларга етказиб, уларга ватанпарварлик, интизом ва масъулият руҳини сингдиришнинг аҳамиятини тушунтирди. Шу куни ёшлар нафақат ҳарбий билим юртини кўриб чиқиш, балки турли ҳарбий тайёргарлик машғулотларида иштирок этиш, замонавий техник воситаларни кўздан кечириш ва ҳарбий ҳаётнинг амалий жиҳатлари билан танишиш имкониятига эга бўлди.
Тизимда ҳарбийларнинг ўқув-тактик салоҳиятларини мунтазам ошириб бориш, назарий билимларни амалиётда янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган “Рақамли полигон”, “Ҳарбий тизимда сунъий интеллект ва ахборот технологияларидан фойдаланиш”, “Дронлар ва миналардан фойдаланиш”, “Ҳаво ва қуруқликдаги ҳужумларга қарши ҳарбий техникалардан фойдаланиш” ўқув-хоналари ёшларда катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, ҳарбий қисм раҳбарияти ва курсантлар билан мулоқот ўтказилиб, аскар ва курсантларнинг кундалик ҳаёти билан яқиндан таништирилди. Тадбирда Қуруқликдаги қўшинлар институти бошлиғи ўринбосари, полковник А.Ширинов, Транспорт вазирлиги бўлим бошлиқлари Н.Комилов ва О.Мўйдинов ҳамда вазирлик ёшлар етакчиси Б.Синдоровлар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу учрашув ноодатий шаклда ҳарбий қисм шон-шараф бюсти олдида, очиқ ҳавода ўтказилди. Учрашувда транспорт ва ҳарбий соҳалар бир-бири билан узвий алоқадорлиги ҳамда ажралмас қисм эканлиги таъкидланиб, замонавий ҳарбийларнинг маънавий ва маърифий қиёфасини шакллантиришда ёшлар билан бу каби учрашувларни мунтазам ўтказиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув сўнггида ўқишда ва ижтимоий ҳаётда билими, кўникмаси ва хулқ-атвори билан алоҳида ажралиб турувчи ва тенгдошларига ўрнак бўлувчи 6 нафар ёшларга китоблар жамланмасини тақдим этилди.








