Хусанов Азимжон Нозимжонович — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди.
2025-10-29 14:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан:
Хусанов Азимжон Нозимжонович — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди.
А. Хусанов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, 2024 йилнинг октябрь ойидан буён Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари вазифасида самарали фаолият олиб бораётган эди.
Миграция агентлиги жамоаси номидан Азимжон Нозимжоновичга янги тайинланган масъулиятли лавозимида муваффақиятлар ва янги ютуқлар тилаймиз!




