“Westbridge xususiy bandlik agentligi" МЧЖнинг фаолияти тугатилди!
2025-10-25 11:35:00 / Янгиликлар

“Westbridge xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2025-йил 10-сентябрда берилган 1035407-сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2025-йил 21-октябрдаги 1901564-сонли аризасига асосан тугатилди.
❗️ “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ушбу МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.
📌 Ҳурматли фуқаролар!
Агар "Westbridge" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 13 ноябрга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз.
☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам 711)
👉 Сўнгги янгиликлардан @uzmigration канали орқали хабардор бўлиб туринг!
