Ўзбекистонликлар Кореянинг “KIA AUTO” компаниясида ишлашлари мумкин
2025-10-15 14:10:00 / Янгиликлар

💼 Сеул шаҳрида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Кореянинг “KIA AUTO” компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
🔧 “KIA AUTO” компаниясининг Кореяда бўйлаб 580 та автомобилларга хизмат кўрсатиш марказлари бўлиб, йил давомида “KIA” томонидан ишлаб чиқарилган 1 миллиондан ортиқ автомобилларга техник хизмат кўрсатади.
🤝 Малакали кадрларга эҳтиёж катта бўлган бу соҳага ҳозиргача Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилинмаган. Миграция агентлиги томонидан — Корея билан ҳамкорликда мамлакатимизда “KIA AUTO” стандартларига мос устахоналар очиш, автокузов усталари ва автотехникларни тил ҳамда касб кўникмаларига тайёрлаб, Е-7 визаси асосида ишга жойлаштириш таклиф қилинди.
🗓 Ҳамкорлар таклифларни қўллаб - қувватлаган ҳолда, ўқув марказларини ташкил этиш бўйича амалий ишларга киришиш масаласини муҳокама қилиш учун жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюришини билдирдилар.
👉 Сўнгги янгиликлардан @uzmigration канали орқали хабардор бўлиб туринг!



