Ўзбекистонда ҳамширалик соҳасида ўқинг — Германия клиникаларида ишланг!
2025-10-10 13:00:00 / Эълонлар

Орзуларингиз сари Германия Тиббиёт Академияси билан бирга қадам ташланг❗️
▪️Германиянинг нуфузли клиникаларида карера
▪️Юқори маош ва ижтимоий кафолатлар
▪️Оилани олиб кетиш имконияти
📚 Дастур ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Швесариянинг “Globogate Concept AG” компанияси ва Германиянинг “Ахен” университети клиникаси ҳамкорлигида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 15 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари учун махсус ишлаб чиқилди.
👩⚕️ Кимлар учун
2025-2026 ўқув йилида Республикамиз бўйлаб, Абу Али ибн Сино номидаги 15 та Жамоат саломатлиги техникумининг 1-босқичида қабул қилинган, немис тилини ўрганиб, Германияда ишлашни хоҳловчи талабаларига!
📚 Таълим қандай олиб борилади
▪️Немис тили B2 даражасигача (3 йил)
▪️Германия тиббиёт тизими бўйича махсус модуллар
▪️3-курсда Германия клиникаси билан меҳнат шартномаси
Нега айнан Германия
▪️ Барқарор ва хавфсиз меҳнат бозори
▪️ Инновацион клиникалар, энг замонавий даволаш ва парвариш протоколлари
▪️ Немис ҳамкасблар билан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятлар, тенг маошлар
▪️ Тунги смена, дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун устама ҳақ
▪️ Тўлиқ тиббий суғурта ва меҳнат ҳуқуқлари муҳофазаси
▪️ Оилавий яшаш ва ишлаш учун чексиз имкониятлар💡 Германия — чет эллик ҳамшираларга Европа марказида доимий яшаш ва ишлаш учун ажойиб имкониятларни таклиф қилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарор давлат.
📣 МУҲИМ
Ўринлар сони чекланган: ҳар бир иштирокчи тиббиёт техникумида 2 тадан гуруҳ очилади!
Рўйхатдаги ЖСТълардан бирига ариза топширишга шошилинг!
15 та тиббиёт техникумлари (ЖСТ) рўъйхати:
• Тошкент 1-Республика Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
• Янгийўл Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
• Гулистон Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
• Жиззах Абу Али ибн Сино номли ЖСТ
• Самарқанд Сиёб Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
• Қарши Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
• Термиз Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
• Андижон Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
• Фарғона Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
• Марғилон 2-сон Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
• Наманган 2-сон Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
• Бухоро Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
• Навоий Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
• Урганч Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
• Нукус Абу Али ибн Сино номидаги ЖСТ
☎️ Мурожаат учун:
+998 99 833 48 48 (Globogate)
@GMA_globogate
Сўнгги янгиликлардан ХОРИЖДА ИШ канали орқали хабардор бўлиб туринг!
