Пойтахтимизда “Ўзбекистон – Россия меҳнат бозорини барпо этиш” форуми бўлиб ўтди
2025-10-03 10:45:00 / Янгиликлар

📊 Жорий йил бошидан буён 400 мингдан ортиқ Россия Федерацияси фуқароси Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган. Улардан 4 мингдан зиёдига расмий ишлаш ҳуқуқи берилган. Бу эса икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқаларнинг долзарблигидан далолатдир.
Форум доирасида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Россия Федерациясида меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иш фаолияти давомида эркин ҳаракатланиши, шунингдек, ишлаш рухсатномаларини олишдаги мураккаб жараёнларни соддалаштириш масалаларини алоҳида таъкидлади.
Тафсилотлар билан лавҳада тўлиқ танишинг
