Германияда ишлаш учун ажойиб имконият!
2025-09-25 17:10:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги, Германия Федерал бандлик агентлиги ва Ҳунармандлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Германияда иқлим бизнеси учун келажак истеъдодлари” қурилиш ва техника соҳасидаги малакали мутахассислар учун 3-босқичига старт берилмоқда.
Иш ўринлари: 50 та
Танловга жалб этиладиганлар сони: 100 нафар
Танлов ўтказувчи ташкилот: Германия федерал бандлик агентлиги (суҳбат ва тест кўринишида)
Иш жойи манзили: Германия бўйлаб.
💰Ойлик маош: ойига 2050 евродан бошлаб;
✅ Синов муддати: 3 ой;
🕒 Иш жадвали: 3 сменали, ҳафтада 5 иш куни, кунига 8 соатдан,
🏠 Турар жой: Германия яшаш стандартларига мувофиқ турар жой топиб берилади. Тўлов номзод ҳисобидан, ойига 300-500 евро ўртасида;
Овқатланиш: номзод ҳисобидан.
✅ Имтиёзлар: немис тилини ўқитиш, ўқитиш мобайнида стипендия, халқаро тил сертификати учун имтиҳон тўлови (бир марталик), бир томонга халқаро авиачипта, аэропортдан иш жойигача трансфер, тиббий ва ижтимоий суғурта, интеграция жараёни, махсус ишчи кийим, кейинчалик оила билан бирлашиш имкони ҳам бор.
🧮 Номзод ҳисобидан Германияга етиб боргунча харажатлар йўқ.
Соҳалар:
▪️электрик;
▪️сантехника, иситиш ва совитиш тизимлари бўйича механик;
▪️қурилиш технологияси мутахассиси;
▪️бино-иншоотлар қурувчиси (девор, зинапоя ёки шахталар қуриш);
▪️бетончи ва темир-бетончи (кўприклар, цехлар ва кўп қаватли бинолар қурилиши);
▪️дурадгорлик ишлари бўйича пардозчи (шифт, чердак, синч ва ёғоч каркасли қурилмалар);
▪️том ёпувчи (том каркаси учун ёғоч конструкциялар ясаш);
▪️йўл қурувчиси;
▪️енгил автомобиль техниги (механик, электроник, гидравлик ва пневматик тизимларни созлаш).
➡️Йўналишлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун ҳавола сўзини устига босинг!
Талаблар:
▪️юқоридаги касбларнинг бири бўйича давлат томонидан тан олинган камида икки йиллик касб-ҳунар таълими дипломи (қўшимча сертификати ёки ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг махсус курсларида қатнашганлик афзаллик беради);
▪️сўнгги 5 йил ичида камида 2 йиллик тегишли иш тажрибаси (иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат);
▪️ёш чегараси 20 – 40 оралиғи;
▪️судланмаган ва жисмонан соғлом.
🎁 Бонуслар: Германия стандартлари асосида назарий синовлардан муваффақиятли ўтган номзодлар учун Гёте Институтида 7-9 ой давомида немис тилини ўрганиш дастури бепул ташкил этилади;
▪️немис тилидан А2 даражага чиққан иштирокчиларни Германия иш берувчилари томонидан суҳбат асосида танлаб олиниб, меҳнат шартномаси тузилади ва Б1 даража учун йўналтирилади;
▪️Б1 даражага чиққан иштирокчиларга халқаро имтиҳон, виза, авиабилет харажати иш берувчи томонидан тўлиқ қопланади ва иш билан таъминланади.
❗️Har бир номзод Миграция агентлигининг ХОРИЖДА ИШ платформасидан рўйхатдан ўтади.
Мурожаат учун: Миграция агентлиги 1282, 71 202-33-55 (107, 106)
📢 Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан ХОРИЖДА ИШ канали орқали хабардор бўлиб туринг!
