Буюк Британияда ишлаш учун онлайн-рўйхатдан ўтиш бошланади!
2025-09-11 10:45:00 / Эълонлар

Иш шароитлари:
💷 Маош: 12,21 фунт/соат (бугунги кунда 16,55$)
🕐 Ҳафтанинг камида 32 соати иш
📑 Виза: 319 фунт
✈️ Авиа чипта нархи – валюта курси ва харид вақтига қараб белгиланади.
👩🌾 Кимлар иштирок этиши мумкин?
✔️ 18 ёшдан катталар
✔️ Рус тилини яхши биладиганлар
✔️ Жисмоний ва руҳий ҳолати яхши бўлганлар
✔️ Аёллар аризаси қўллаб-қувватланади.
Танлов босқичлари:
1-босқич. Онлайн-рўйхатдан ўтиш
📅 Онлайн-рўйхатдан ўтиш 2025 йил 15 сентябрь соат 13:30 да бошланиб, 21 сентябрь соат 22:00 да якунланади (Тошкент вақти билан).
❗️ Рўйхатдан ўтиш ҳаволаси ушбу сайтда ва бизнинг каналимизда эълон қилинади
❓ Рўйхатдан муваффақиятли ўтиш учун нималар керак
Номзоднинг амалдаги хорижга чиқиш паспорти
Gmail электрон почта манзили (паспортдаги исм ва фамилия тўлиқ кўрсатилиши лозим)
⚠️ Муҳим: Онлайн-рўйхатдан ўтиш кейинги босқичларда иштирок этишни кафолатламайди – бу фақат сизнинг қизиқишингизни тасдиқлайди.
2-босқич. Онлайн-тест
📅 2025 йил 1–2 октябрь кунлари ўтказилади.
👉 HOPS тахминан 5 000 номзодни онлайн-тестга таклиф қилади. Инструкциялар рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почтага юборилади.
❌ Тестга таклифнома олмаган аризачилар биринчи босқичдан ўтолмаган ҳисобланади.
3-босқич. Офлайн суҳбат
📍 HOPS бош офис вакиллари иштирокида
👉 HOPS тахминан 1 000 номзодни офлайн суҳбатга таклиф қилади
❌ Онлайн-тестдан сўнг офлайн суҳбатга таклифнома олмаганлар иккинчи босқичдан ўтолмаган ҳисобланади.
🛑 Диққат қилинг: ⚠️ Муҳим!
Танлов жараёнини тўлиқ ҲОПС амалга оширади.
Мавсумий ишчилар дастури доирасида ишга жойлаштириш мутлақо бепул.
❌ Фирибгарлар ва пул эвазига иш таклиф этаётган шахслар, консалтинг фирмалардан эҳтиёт бўлинг!
❗️ Агар кимдир уларга пул тўлагани аниқланса,суҳбатга таклиф этилмайди.
📌 Барча расмий маълумотлар фақат ушбу каналда бериб борилади.
🌐 Миграция агентлигининг "хорижда иш" эълонлар канали
