Халқаро эътироф этилган ҳужжат (ИСО 9606) га эга бўлинг!
2025-09-06 11:10:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги ва Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган “Пайвандлаш малака ошириш маркази”да замонавий ускуналар ёрдамида ҳақиқий ишлаб чиқариш муҳитида амалий тажриба ва халқаро эътироф этилган ҳужжат (ИСО 9606) га эга бўлинг!
Биринчи босқичда ўқишни муваффақиятли тамомлаган 40 нафар битирувчи-пайвандчига хорижий иш берувчилардан 2000 евро ва ундан юқори маош таклифлари тайёр!
Молиявий ёрдам зарур бўлса, Миграция агентлиги томонидан 10 млн сўмгача кам фоизларда микроқарз расмийлаштиришида кўмаклашилади.
ISO 9606 сертификати - Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқа ривожланган мамлакатларда юқори малакали пайвандчи-мутахассис сифатида ишлаш ва яхши даромад қилиш имконини беради!
⏳ Ўқиш муддати: 1 ой (144 соат);
📚 Ўқув дастури: 70% амалий ва 30% назарий
📗 Қўшимча: Инглиз тили.
📲 Мурожаат учун: (90) 807-75-85, (33) 551-51-68, (97) 863-85-27, (97) 868-85-27
📍Ўқитиш манзили: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Янги Ҳаёт МФЙ, 2-сон политехникуми.
