Workmall хусусий бандлик агентлиги Самарқанд филиали очилиши муносабати билан ўтказиладиган "Меҳнат ярмаркаси"га таклиф қилади!
2025-08-22 16:45:00 / Эълонлар

Workmall хусусий бандлик агентлиги Самарқанд филиали очилиши муносабати билан ўтказиладиган "Меҳнат ярмаркаси"га таклиф қилади!
Тадбирда қуйидаги давлатлар ва иш йўналишлари бўйича тўлиқ маълумот олишингиз мумкин бўлади:
Жанубий Корея - Электриклик;
Германия - Қассобчилик;
Словакия - қурилиш, токарлик, дазмолчилик;
Хорватия - Қурилиш;
Исроил - Қурилиш;
Болгария - Қурилиш, ҳайдовчилик, электриклик;
Сана ва манзил:
24 август,
Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, А. Маъруфов 2-тор кўчаси (ЛОКАЦИЯ)
📎Шунингдек, очилиш маросимида махсус чегирма ва пулли ваучерлардан бирининг эгаси бўлишингиз мумкин!
"Workmall xususiy bandlik agentligi" МЧЖ (215300 сонли Лицензия, берилган санаси: 31.01.2024) ҳозиргача 1500 нафардан ортиқ юртдошларимизни қонуний тарзда Жанубий Корея, Исроил, Словакия, Хорватия, Болгария давлатларидаги юқори даромадли ишларга жойлаштирган.
❗️Эслатма: Меҳнат шартномаси тўғридан-тўғри иш берувчи билан тузилади. Ҳеч қандай ҳолатда "Workmall xususiy bandlik agentligi" меҳнат шартномаси бўйича иш берувчи сифатида иштирок этмайди. Ишга жойлаштириш мутлақо ихтиёрий тарзда амалга оширилади.
