РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2025-08-07 08:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан — фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш хизматларини лицензиясиз амалга оширган “Adworld Group” МЧЖ фаолияти юзасидан расмий текширув (мурожаатчи аризасига кўра) ўтказилиб, қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Текширув натижаларига кўра:
▪️ “Adworld Group” МЧЖ ижтимоий тармоқларда Черногория, Сербия, Англия, Литва, Норвегия, Уммон ва Япония каби давлатлардаги иш ўринларини реклама қилган;
▪️ Фуқароларга консалтинг баҳонасида, аслида хорижда ишга жойлаштириш хизматларини таклиф қилган;
▪️Бу фаолият “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги ЎРҚ-501-сон Қонун талабларига зид равишда, лицензиясиз амалга оширилган.
⚠️ АЛОҲИДА ОГОҲЛАНТИРИШ:
📲 Ушбу компаниянинг ноқонуний фаолиятини айрим кўп сонли кузатувчиларга эга бўлган блогерлар ҳам ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилган.
❗️Блогерлар орқали берилган нотўғри реклама одамларда ишонч уйғотиб, кўплаб фуқаролар компания хизматларидан фойдаланиш учун пул тўлашга рози бўлган ва оқибатда алданиб қолган.
ҚОНУНИЙ ЧОРА:
Миграция агентлиги томонидан “Adworld Group” МЧЖга нисбатан 112 500 000 сўм миқдорида жарима тайинланди. Жарима ихтиёрий равишда тўланмагани сабабли, маблағни суд орқали ундириш ишлари бошланган.
❗️ФУҚАРОЛАРГА МУРОЖААТ:
✅Хорижда ишлаш истагингиз бўлса Миграция агентлиги ёки фақат лицензияга эга, Хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилинг!
❌ Telegram ёки Instagram’даги ҳар қандай “Европага иш”, “Японияга чиқиш” каби эълонларга ишонманг.
Акс ҳолда, маблағингиз ва ҳуқуқларингиз ҳимоясиз қолади!
📞 Мурожаат учун: 71 202-33-55, 12-82 қисқа рақамлари
