Хориж давлатларида оғир шароитда қолган фуқаролар юртга олиб келинмоқда
2025-08-05 18:35:00 / Янгиликлар

🕰2025 йил 4 август. Соат 23:30. Тошкент халқаро аэропортида Туркия Республикасида оғир шароитда қолган ва ҳуқуқий ҳимоядан маҳрум бўлган бир гуруҳ юртдошларимиз мамлакатга олиб келинди.
“Мен Туркияда ишсиз, пулсиз ва ёрдамсиз қолдим. Ватанга қайтишни истардим, аммо имкониятим йўқ эди. Шунда хайрия акцияни эшитиб, Миграция агентлигининг Туркиядаги ваколатхонасига мурожаат қилдим. Улар мен билан дарҳол боғланишди, ҳолатимни ўрганишди ва қайтишимга ёрдам беришди”, - дейди Фарғона вилоятида истиқомат қилган Азизбек Ҳожиматов кўзларида миннатдорлик ёши билан. 👉видеога ўтинг
☑️Ўзбекистонга қайтарилган фуқароларни қабул қилиш жараёнида уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати махсус мутахассислар томонидан кўздан кечирилди. Давлат томонидан бепул тиббий хизматлар, ҳуқуқий маслаҳат ва психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда.
