"Ватанга қайтариш" акцияси юзасидан муҳим йиғилиш бўлиб ўтди
2025-08-01 21:05:00 / Янгиликлар

Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги ва мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги 30 дан ортиқ дипломатик ваколатхоналари масъуллари иштирокидаги онлайн мулоқотда “Ватанга қайтариш” хайрия акциясини самарали ташкил қилиш бўйича қадамма-қадам вазифалар белгилаб олинди:
▪️Элчихона ва консулликлар — 7 августга қадар, хорижий давлатларнинг Депортация марказларидаги ўзбекистонлик фуқароларни аниқлайдилар ва рўйхатни Миграция агентлигига тақдим этадилар.
15 августгача шахсий маълумотлари етарли бўлмаганлар учун зарур ҳужжатларни тайёрлаб, иккинчи рўйхатни агентликка юборадилар.▪️Миграция агентлиги — тақдим этилган рўйхат асосида 1-3 иш куни ичида авиа чипталарни харид қилади.
▪️Фуқаро миграция агентлигига тўғридан -тўғри мурожаат қилса агентлик ходимлари 1-2 соат ичида боғланади ва ҳужжатларни масофавий қабул қилади. Аризани 1 кун ичида кўриб чиқиб, 2 кун муддатда йўл чипта билан таъминлайди.
▪️Маҳаллий ҳокимликлар, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмиталари, ватанга қайтарилган фуқароларни руҳий, ижтимоий ва иқтисодий мослаштириш ишларини амалга оширади.
Акция жорий йил 30 июлдан 30 августгача давом этади. Биринчи навбатда Туркия, Россия, Қозоғистон, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Кореяда депортация марказларида сақланаётган аёллар ва болалар қайтарилади.



