Туркиянинг депортация марказларида бўлиб турган 50 нафар ўзбекистонлик аёллар ватанга қайтарилди.
2025-07-01 15:40:00 / Янгиликлар

Эришилган муҳим натижалар:
▪️Туркияда ноқонуний мақомда бўлиб турган ҳамюртларимизни маъмурий жазосиз рўйхатдан ўтказиш, яшаш ва ишлаш рухсатномаларини бериш (легаллаштириш) таклифи Туркия расмийлари томонидан маъқулланди;
▪️Қариялар ва болаларни парваришлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ноқонуний фаолият юритаётган юртдошларимизга ҳуқуқий мақом беришга келишилди;
✈️ Туркия депортация марказларидаги 50 нафар аёлларимизга ватанга қайтиш учун Миграция жамғармаси ҳисобидан авиачипталар харид қилинди;
▪️28 нафарига “ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштирилиб, репатриация жараёни бошланди;
▪️Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида “Ижтимоий ҳимоя тўғрисида”ги янги битим ишлаб чиқишга келишилди.
📌 Барча фуқароларимизни қонуний ишлашга чақирамиз. Бизни кузатиб боринг навбатдаги постларимизда Туркияда нолегал мақомда бўлган Ўзбекистон фуқароларини легаллаштириш бўйича йўриқнома билан таништирамиз!
