ЯНГИ ТАРТИБ
2025-06-27 17:45:00 / Эълонлар

‼️ ЭЪТИБОР БЕРИНГ: Россия томони маълум қилишича, ушбу аризани тўлдириш ихтиёрий ҳисобланади. Агар сиз илова орқали рўйхатдан ўтмасангиз, бу ҳолат чегара назоратига таъсир қилмайди ва Россияга киришни рад этиш учун асос бўлмайди.
Илованинг афзалликлари:
▪️ Ички ишлар (МВД РФ) томонидан тақиқлар бор-йўқлиги ҳақида олдиндан билиш;
▪️рўйхатга олингандан сўнг, кейинчалик электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш, шу жумладан ихтиёрий тиббий суғурта полисини (ВҲИ) рўйхатдан ўтказиш учун чет эл фуқаросининг рақамли профили яратилади;
▪️ ушбу маълумотларга асосланиб, чет эл фуқаросига автоматик равишда алоқа шартномасини тузиш (СИМ картани сотиб олиш) учун зарур бўлган СНИЛС берилади.
📌Россияга киришнинг янги қоидалари ҳақида видео қўлланмани ўзбек тилида кўриш
учун ҳавола сўзини устига босинг
