Исроилнинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гидеон Лустиг билан учрашув
2025-01-14 14:45:00 / Янгиликлар

Дастлаб, дипломатга янгидан ташкил қилинган Агентлик фаолияти, мигрatsiя географияси ҳақида маълумотлар берилди.
Элчи жаноблари алоҳида қайд этдики, Исроилда кўплаб тармоқларда ишчи кучига талаб юқори. Айниқса, тиббиёт, хизмат кўрсатиш, қурилиш соҳалари бу рўйхатнинг бошида турибди.
Шу боис учрашувда тиббиёт ва қурилиш йўналишларида Исроил технологиялари асосида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.
Агентлик раҳбари, асосий мақсад хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларимиз учун хавфсиз, яъни, кам харажатли, юқори маошли, ижтимоий ҳимояланган, коррупциядан холи мигрatsiяни ташкил қилиш эканлигига эътибор қаратди.
Томонлар, мигрatsiя соҳасида биргаликда ишлаш, мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга келишиб олишди.


