Ёзда ариза, октябрда танлов, энди Қатар авиакомпаниясида иш!
2026-11-23 16:15:00 / Янгиликлар

Ёзда Миграция агентлиги Қатар авиакомпаниясида ишлаш учун вакансиялар эълон қилди. Октябрда иш берувчи ўтказган танловда 33 нафар ёш танлаб олинди.
✈️20 ноябрь куни уларнинг биринчи гуруҳини Қатарга кузатдик. Қолганлари ҳам йил якунига қадар иш бошлайди.
Улар хорижий тилни билади, хизмат кўрсатиш соҳасида ўз касбининг устаси ва суҳбатда салоҳиятини намоён эта олди. Энди улар Қатар авиакомпаниясида ўз маҳоратини халқаро даражада кўрсатади.
Ўзбек мутахассислари бренди ўз иши билан ишонч қозонаётган ана шундай ёшлар меҳнати билан шаклланади.
Сизда ҳам бу имконият бор. Декабрь ойида қатарлик иш берувчилар навбатдаги танловни ўтказади. Халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассис бўлишни истасангиз, тил ўрганинг, касбингизни пухта эгалланг ва маҳоратингизни амалда синаб кўринг.
👉Эълон билан танишинг ва ариза қолдиринг, кейинги имконият айнан сизники бўлиши мумкин!
👉Ариза топшириш👈
