РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2026-11-23 15:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан келиб тушган расмий маълумотга кўра, 22 ноябрь куни соат 20:37 да Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Манас шаҳрига қарашли Интимоқ қишлоғида қурилиши тугалланмаган кафеда ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Яна бир юртдошимиз оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган. Дастлабки тахминга кўра, ёнғин пайвандлаш ишлари вақтида келиб чиққан бўлиши мумкин.
Ҳолат Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ва Қирғиз Республикасининг ваколатли идоралари томонидан назоратга олинган. Маҳаллий органлар билан алоқа ўрнатилган.
Миграция агентлиги суд-тиббий экспертизаси якунланганидан сўнг марҳумларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш учун зарур чораларни кўрмоқда.
Миграция агентлиги марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, жароҳатланган юртдошимизга тезроқ соғайиб кетишини тилайди.
