Хорижда ишлаш имкониятлари: ёшлар билан очиқ мулоқот
2026-11-19 20:00:00 / Янгиликлар

Бугун Миграция агентлиги директори ўринбосари Элёр Тоштемиров «INTIL» марказида хорижда ишлашни режалаштираётган ёшлар, жумладан, Японияда ҳайдовчи бўлиб ишлаш учун танловда иштирок этаётган номзодлар билан учрашди.
Мулоқот давомида тил ўрганиш ва касб эгаллаш жараёнида учраётган қийинчиликларни бугун енгиб ўтиш эртага малакали мутахассис сифатида халқаро меҳнат бозорига чиқиш учун мустаҳкам пойдевор бўлиши ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.
Учрашувда марказда таълим олаётган тингловчиларнинг кундалик эҳтиёжлари учун зарур маиший қулайликлар юзасидан билдирган таклиф ва саволлари ҳам кўриб чиқилди.
Хорижий тил сертификатига эга ёшларга эса қайси дастурларда иштирок этишлари ҳамда ушбу дастурлар орқали хорижда қонуний ишлаш учун қандай имкониятлар мавжудлиги тушунтирилди.

