Японияда ҳайдовчилар етишмаслиги сабаб айрим автобус қатновлари тўхтаб қолиши мумкин
2026-11-20 17:10:00 / Янгиликлар

Шу эҳтиёждан келиб чиқиб, Япониянинг 10 дан ортиқ транспорт компанияси Ўзбекистондан автобус ҳайдовчиларини жалб этиш мақсадида Тошкентга келди.
Делегация ташрифи ONODERA USER RUN рекрутинг компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Учрашувда Миграция агентлиги ва «Ватанпарвар» ташкилоти раҳбарлари иштирокида автобус ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда уларни Японияда ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация аъзолари INTIL марказида япон тили дарслари ва ҳайдовчиларни тайёрлаш жараёни билан танишди.
Ҳозирда ONODERA USER RUN 200 нафар юртдошимизни ҳайдовчилик, парвариш ва умумий овқатланиш йўналишларида Японияда ишлаш учун тайёрламоқда. Уларнинг 100 нафари ҳайдовчилик йўналишида таҳсил олмоқда.
Япония дастурлари ҳақида





