Ҳуқуқий билимларингизни ошириш учун қулай имконият!
2026-11-18 16:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини содда ва тушунарли тарзда етказишга мўлжалланган sharh.lex.uz электрон платформаси ишга туширилган.
Платформада Меҳнат кодекси, Оила кодекси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига оид 7 та илмий-амалий шарҳ ва 22 та қўлланма жойлаштирилган.
Имтиёзли чегирмалар!
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан 2026 йил 9 декабрга қадар илмий-амалий шарҳларнинг электрон шаклига бир йиллик обуна учун чегирмалар амал қилади:
Ҳар бир шарҳ учун — 50 фоиз чегирма;
Барча шарҳлар тўплами учун — 56 фоиз чегирма.
Платформа билан танишиш
Қонунчилик ҳужжатларини тўғри тушуниш ва амалиётда қўллашда мазкур платформадан фойдаланинг!





