Ўзбекистон Миграция агентлиги Вена миграция конференциясида иштирок этмоқда
2026-11-17 17:30:00 / Янгиликлар

2026 йил 16–17 ноябрь кунлари Австрия пойтахтида 11-Вена миграция конференцияси (VMC 2026) ўтказилмоқда. Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази (ICMPD) ташкил этган анжуманда Ўзбекистон Миграция агентлиги директори ўринбосари Элёр Тоштемиров иштирок этмоқда.
Конференция давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакилларини бир жойга жамлади. Дастур учта асосий йўналишни қамраб олади. Булар — геосиёсий вазият ва хавфсизлик шароитлари ўзгариши фонида миграция бўйича ҳамкорлик, Европага қўшни ҳудудларда аҳоли кўчиши ва тикланиш, шунингдек, халқаро меҳнат мобиллиги, касбий кўникмалар ва жаҳон меҳнат бозорларидаги ўзгаришлар.
Меҳнат мобиллиги бўйича муҳокамалар ўзгараётган меҳнат бозори талабларига мос касбий кўникмалар ва давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини ҳам қамраб олади. Бу мавзулар Ўзбекистон фуқароларини хорижда ташкилий асосда ишга жойлаштириш имкониятларини кенгайтириш нуқтаи назаридан аҳамиятли.
Конференция доирасида Элёр Тоштемиров Ирландия вакиллари, жумладан, мамлакатнинг Тадбиркорлик, туризм ва бандлик департаменти Иқтисодий миграция сиёсати бўлими вакили Жейми Кеннеди билан мулоқот қилди. Суҳбатда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик имкониятлари, жумладан, Ўзбекистон фуқароларини Ирландия қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.
Конференция доирасида Миграция агентлиги директори ўринбосари Элёр Тоштемиров Ирландиянинг Тадбиркорлик, туризм ва бандлик департаменти Иқтисодий миграция сиёсати бўлими вакили Жейми Кеннеди билан мулоқот қилди. Суҳбатда меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик имкониятлари, жумладан, Ўзбекистон фуқароларини Ирландия қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.
ICMPDнинг Миграция ҳамкорлиги механизми (MPF) дастури катта координатори Женнифер Тангни билан учрашувда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи Talent Partnerships ташаббусига қўшилиши учун ICMPD экспертлик кўмагини жалб этиш ҳамда Европа Иттифоқининг таълим дастурларини Ўзбекистон таълим тизимига интеграция қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Миграция агентлиги делегацияси Швециянинг халқаро тараққиёт ҳамкорлиги агентлиги (Sida) вакиллари билан ҳам учрашди. Sida миграция соҳасида, жумладан, ихтиёрий ва хавфсиз қайтишни қўллаб-қувватлаш бўйича фаолият юритади.






