ХОРВАТИЯДА ИШ ВАЪДА ҚИЛИШДИ. ШАРТНОМА СОХТА БЎЛИБ ЧИҚДИ
2026-11-16 19:45:00 / Янгиликлар
Хорватия томони маълумотига кўра, 50 нафардан ортиқ юртдошимизга иш визаси берилмади. Сабаби — улар тақдим этган меҳнат шартномалари сохта бўлиб чиқди.
Ваколатли орган алоҳида қарор чиқарса, Шенген ҳудудига кириш бир неча йилга тақиқланиши ҳам мумкин.
Интернетда «тайёр иш бор» деб олдиндан пул сўрашса, шошилманг. Консалтинг хизматига пул тўлашдан олдин компания айнан қайси хизматни зиммасига олганини шартномадан ўқинг. Виза ишга жойлашишни кафолатламайди.
Пул ўтказишдан ёки визага ҳужжат топширишдан олдин меҳнат шартномангизни бепул текширтиринг. Миграция агентлиги ва ICMPD ҳамкорлигида ташкил этилган Мигрантлар ресурс маркази шартномангизни текшириб беради.
Мурожаат учун: +998 90 819-06-25
