«NAIMIX XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI» МЧЖ ЛИЦЕНЗИЯСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ
2026-11-13 18:35:00 / Эълонлар

Миграция агентлигининг 2026 йил 13 ноябрдаги 12-сон қарорига асосан «Naimix xususiy bandlik agentligi» МЧЖга берилган лицензиянинг амал қилиши 10 (ўн) кун муддатга тўхтатилди.
Мазкур қарор фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган текширувда қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқлангани, ҳамда қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича Агентликнинг аввалги қарори талаблари бажарилмагани сабабли қабул қилинди.
❗️Фуқаролардан мазкур хусусий бандлик агентлиги лицензиясининг амал қилиши тиклангунига қадар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ янги шартномалар тузмаслик ва бу хизматлар учун тўловларни амалга оширмаслик сўралади.
Муҳим: Белгиланган муддатда қоидабузарликлар бартараф этилмаса, лицензияни бекор қилиш масаласида судга мурожаат қилиниши мумкин.
Хусусий бандлик агентликларининг лицензия ҳолатини 👉 Миграция агентлигининг расмий сайти 👈 орқали текширинг.
Хавфсиз ва қонуний меҳнат миграциясини танланг!
