Жанубий Кореядаги Hanpass фойдаланувчилари диққатига!
2026-11-10 17:35:00 / Янгиликлар

Кореядан халқаро пул ўтказмалари учун фойдаланиладиган Hanpass иловаси ортидаги компания 1 ноябрь куни айрим мижозларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиққанини маълум қилди.
Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси Ўзбекистон фуқароларининг маълумотлари ушбу ҳодисага дахлдор ёки йўқлигини аниқлаштириш учун компанияга расмий сўров юборди.
📞 Маълумотларингизни текшириш учун Hanpass'га ўзбек тилида мурожаат қилинг:
☎️ 02-3409-1138
🗓 Душанба–жума, 10:00–17:00 (Корея вақти)
🔐Шубҳали ҳаволаларни очманг, тасдиқлаш коди ва паролингизни ҳеч кимга берманг.
❗️Ҳисобингизда ўзингиз амалга оширмаган операцияни кўрсангиз, дарҳол банкингиз ва Hanpass'га мурожаат қилинг.
Видеони кўриш учун ҳавола устига босинг!
