Швецияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар қандай таклифлар билдирди?
2026-11-10 19:00:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Швецияга хизмат сафари давомида Швед институтининг Global Professionals дастури асосида грант ютиб, таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди.
🎓Дастур иштирокчилари робототехника ва автоматлаштириш, агроэкология ҳамда маълумотлар таҳлили (Data Science) каби замонавий йўналишларда билим олмоқда.
💡 Учрашувда ёшлар бир қатор таклифларни илгари сурди:
🔹Хорижда қонуний ишлаш имкониятлари ҳақидаги ишончли маълумотларни янада қулай ва тезкор етказиш;
🔹Швеция ва Данияда қишлоқ хўжалиги техникаси мутахассислари учун иш имкониятларини ўрганиш;
🔹Швед корхоналари билан робототехника ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш соҳасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш;
🔹Талабалар учун Европа компанияларида қисқа муддатли касбий стажировкаларни ташкил этиш;
🔹Ўзбекистонлик ёш мутахассисларнинг халқаро ташкилотларда, жумладан, БМТ тизимида фаолият юритиш имкониятларини кенгайтириш.
🤝Агентлик ёшларнинг таклифларини хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ўрганишга тайёрлигини билдирди.
Мақсад — хорижда таҳсил олаётган ёшларимизнинг билим ва тажрибасини янги халқаро касбий имкониятларга йўналтириш.
