Швеция ва Болтиқбўйи давлатларида қайси мутахассисларга талаб бор?
2026-11-11 09:00:00 / Янгиликлар

Пайвандчилар, механиклар, махсус техника операторлари ва ишлаб чиқариш соҳаси мутахассислари учун янги имкониятлар истиқболи муҳокама қилинмоқда.
🤝Швецияда хизмат сафарида бўлиб турган Миграция агентлиги делегацияси Латвиянинг BRIGG компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Компания Швеция ва Болтиқбўйи давлатларидаги корхоналар учун мутахассислар танлаш билан шуғулланади.
Қайси мутахассисларга эҳтиёж бор?
Швецияда:
▪️ Металл сараловчилар;
▪️ Юклагич ва экскаватор операторлари;
▪️ Юк автомобиллари ва автобус механиклари;
▪️ Ишлаб чиқариш ва металлни қайта ишлаш соҳаси ишчилари.
Латвияда:
▪️ Пайвандчилар;
▪️ Механиклар;
▪️ Ишлаб чиқариш ва техник йўналишдаги мутахассислар.
📑Меморандум доирасида иш берувчилар талабларига мос номзодларни танлаш, зарур ҳолларда касбий ва тил тайёргарлигини ташкил этиш ҳамда қонуний ишга жойлаштириш механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
🔎Дастлаб ишга жойлаштириш тартибини кичик гуруҳда синовдан ўтказиш, ижобий натижалардан сўнг ҳамкорлик кўламини кенгайтириш режалаштирилмоқда.


