Японияда ишламоқчимисиз? Тайёргарликни тилдан бошланг!
2026-11-10 10:00:00 / Янгиликлар

Японияда кўплаб соҳаларда ишчи кучига эҳтиёж бор. Япон тилини билиш эса иш берувчи билан суҳбатдан ўтиш, иш жойида кўрсатмаларни тўғри тушуниш ва жамоа билан ишлашда муҳим.
🎥«Тайёргарликни япон тилидан бошланг. Камида A2 ёки JLPT N4 даражасини мақсад қилинг», — дейди «Orange Karakalpakstan» компанияси бош директори Kai Koutaro.
Унинг айтишича, Япония компаниялари марказга келиб, айрим ўқувчиларни ишга қабул қилмоқда.
📚Нукусда япон тилини бепул ўрганинг!
Karakalpak Japan Center (KJC) Японияда ишлашни ёки япон тилини ўрганишни истаган ёшларни бепул япон тили курсларига таклиф этади.
📍Манзил — Нукус шаҳри, Қорақалпоқ давлат университети
📞Телефон — +998 90 724 62 25
📩E-mail — kjcshared@gmail.com
👉Курсга ёзилиш учун марказ билан боғланинг: KJC Telegram саҳифаси
Видеони кўриш учун ҳавола устига босинг!
